21K31Telegramda ochish
Вақтинчалик касса узилиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджет даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий фарқ бўйича январь ойида шаклланган вазиятга қатор тушунтиришларни берган. Хусусан: Салбий фарқ ойнинг биринчи хафтаси давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлиқ молиялаштириш ҳамда йил бошида одатда бюджет тушумларининг кам бўлиши билан изоҳланади.  Жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетлари харажатларининг даромадларидан вақтинчалик ошиб кетиши вақтинчалик касса узилиши деб аталади. Жорий йилнинг январ ойида мамлакатимизда ҳаво хароратининг кескин совиб кетиши ҳамда энергия ресурсларига талабнинг кескин ошиши туфайли хўжалик юритувчи субъектларга табиий газ ва электр энергияси етказиб беришдаги узилишлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмларига салбий таъсир қилди. Бу қарийб 30 минг тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарздорлигини 1,2 трлн сўмга ўсиши олиб келди ва бюджет тушумларининг тўлиқ тушишига салбий таъсир қилди. Бюджет даромадлари 2022 йилнинг январь ойида 13,4 трлн. сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йил январида 14,9 трлн. сўмни ташкил қилди. Солиқ қарздорлиги ошмаган тақдирда даромадлар ўсиш суръатининг юқорирок булиши кутилган. Бюджет тақчиллигини йиллик тасдиқланган кўрсаткич доирасида бўлишини таъминлаш учун, одатда, йил давомида солиқ-бюджет соҳасида тегишли чоралар кўрилади. Молия йили ичида эса даромадлар ва харажатлар ўртасидаги тафовут ўзгариб туриши мумкин. https://telegra.ph/Habarnoma-02-09

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin