20K70Telegramda ochish
Янги қурилишларга мораторий меъёрий ҳужжат билан мустаҳкамланиши зарур Бугунги энг яхши хабар шуки, Давлат раҳбари томонидан шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди. Шуҳрат Латипов икки ярим йил аввал қурилишларни камайтириш ва бундан буён янги қурилишларни шаҳардан ташқарида амалга ошириш бўйича режалар айтилгани ҳақида эсламоқда. Айрим ўқувчилар янги қурилишларга мораторий худди дарахт кесишга мораторий каби ишламаслиги ёки жарималар ва жазолар самарали тўсиқ бўла олмаслигидан хавотирда. Шунинг учун бугун янграган муҳим баёнот ҳуқуқий ҳужжат билан мустаҳкамланиши ва тасдиқланиши керак. Бу шундай ҳужжат бўлиши керакки, унга амал қилмаслик ёки айланиб ўтишга нисбатан қўлланиладиган жазо қурилишдан олинадиган эҳтимолий даромаддан бир неча ўн баробар юқори бўлсин ва ижрода ҳеч бир истисно қолдирмасин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin