15K50Telegramda ochish
Бузмасдан қуриш тажрибаси: Янги Тошкент Бугунги куннинг энг ёқимли хабари бу шубҳасиз Янги Тошкентнинг қурилиши билан боғлиқ. Давлат раҳбари Янги Тошкент қурилиши режалари билан бўлишди. Эҳтимолки Чирчиқнинг сўл қирғоғида бунёд бўладиган Янги Тошкент қадимий Тошкентда олчоқ бузилишларни, очофатларча қурилишларни тўхтатади. Афсуски, Тошкент бошига келганлар кейинги 3 йилда шаҳарни "Точечная застройка" ва саноқсиз қурилишлар билан зичлаштиришни маъқул кўрдилар. Ахир Тошкент қанча зичлашса, ер шунча қимматлашади. "Точечная застройка" учун пойтахтнинг инфратузилмаси бардош берадими, ҳеч ким ўйламади. Ҳеч ким бу саволларга жавоб бермади. Чунки жавобнинг ўзи аввалбошдан йўқ эди. Умид шуки, Давлат раҳбарининг ушбу анонсидан кейин қадимий Тошкентда янги қурилишлар тўхтайди, шаҳарнинг, нафақат шаҳарнинг Янги Тошкентнинг ҳам бош режаси ниҳоят пайдо бўлади. Пойтахтликлар шовқин суронлардан чекиниб нафас олишни, пиёда ва жамоат транспортида юришни, сайр қилишни бошлайдилар. Қайнаган ва димланган квартираларини ижарага топшириб Қибрайга, Зангиотага, Янгибозорга кўчишлар тўхтайди. Шаҳар яна ям-яшил дарахтларга бурканади, Тошкент донини қачонлардир еган қушлар Маккадан қайтади, ариқларда сувлар оқади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin