15K70Telegramda ochish
Мана бу ҳужжатга асосланилса, Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланиши ҳам 2025 йилгача қолдирилиши мумкин. Бир нима дейилса, мана стратегияда ёзилган: 2025 йилгача вақтимиз бор дейилади. Сотилиб тугатилмаган ва эгаллаб олинмаган, бузиб сотиладиган ерлар ҳали бор демак. Вертолетлар бошимиз узра ҳали кўп учади. Дарвоқе, ҳужжатдан англашинилича ва ниҳоят Тошкент шаҳри Қурилиш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳри туманлари қурилиш бўлимлари Қурилиш вазирлиги бўйсунувига бериларкан. Ия, олдин кимга бўйсунарди, дерсиз? Кимга бўларди - Тошкент шаҳри ҳокимига! Тошкентни Ўзбекистон қонунларидан ва бошқарув вертикалидан алоҳидалигини таъминлаган мана бу ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари 2018 йилда Тошкент шаҳри ҳокими ихтиёрига топшириб қўйилган эди. Оқибатлари нима билан тугаганини кўриб турипсиз. Тошкент инфратузилмаси африка пойтахтлари даражасигача қуйига инди. Тошкент мисолида қўлланилган ва феодал бошқарув элементларни қамраган бу эксперимент имкон борича тезроқ тугатилиши лозим. Ҳуқуқий оқибатларни қўллаган ҳолда албатта. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin