15K37Telegramda ochish
Бузмасдан қуриш бўйича янги тажриба: Янги Андижон Айтишларича, шу ҳафта охирида Андижон вилоятига амалга ошириладиган ташриф давомида "Янги Андижон" шаҳрининг бош режаси тақдимоти амалга оширилади ва қурилишнинг илк фазасига старт берилади. Агар янглишмасам, бу янги Ўзбекистонда бузмасдан шаҳарнинг кенгайтириш ва қуриш бўйича илк тажриба бўлади. 4000 гектарлик майдонда бунёд бўладиган Янги Андижон инфратузилмаси ва коммуникацияси бутунлай янгитдан яратилади. Яъни мавжуд коммуникация, транспорт ва инфратузилма тизимларига қўшимча ва зарарли босим юзага келмайди. Янги Андижонда нафақат уй-жойлар, параметрларга мувофиқ тарзда ижтимоий объектлар - мактаблар, боғчалар, поликлиникалар қурилиши ҳам кўзда тутилган. Янги Андижон сингари, лекин амалга ошмай қолган лойиҳа Янги Тошкент ҳақида аввал ёзган эдик. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin