13K76Telegramda ochish
Унутилган "Янги Тошкент" Ҳозир бу лойиҳани ҳеч ким эсламайди. Benoy архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган Чирчиқнинг сўл қирғоғида 20 минг гектар ҳудудда 2 млн аҳоли яшайдиган ва бутунлай янгитдан барпо бўладиган инфратузилма ва коммуникацияга эга Янги Тошкент бош лойиҳаси узил-кесил унут бўлганигаям 2 йил бўлди. Янги Тошкент лойиҳаси ўрнига Тошкент бошига келганлар шаҳарни "Точечная застройка" ва саноқсиз қурилишлар билан зичлаштиришни маъқул кўрдилар. Ахир Тошкент қанча зичлашса, ер шунча қимматлашади, бизнес профит хуллас. Чирчиқнинг сўл қирғоғидаги бўм-бўш ерни қимматга сотиб бўлмайдику? "Любая бизнес хороша" шиорга айланди. "Точечная застройка" учун пойтахтнинг инфратузилмаси бардош берадими? Канализация тизимига қўнқа қилиб ўтириб қўймаймизми? Йўллар-чи? Ўтказиш қобилияти синовидан ўтадими? Мавжуд сув қувурлари потирлаб қурилаётган янги домлар учун босим ва ҳажмни таъминлай биладими? Свет-чи? Тошкентни катта қишлоққа айлантириш хавфлари йўқми? Ҳеч ким бу саволларга жавоб бермади. Чунки жавобнинг ўзи аввалбошдан йўқ эди. Асосийси, бизнес профит ва жарақ-жарақ даромадлар ҳақида ўйланди ва амалга оширилди ҳам. Очофатлик билан яроқсиз ҳолга келтирилган инфратузилма товонини ким тўлайди энди, дерсиз. Товони доимгидек халқнинг бўйнида. Буниси аввалдан режада бўлган. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin