Чирчиқ, белгиларига кўра, Ўзбекистондаги 3- ё 4- қимматроқ шаҳарга айланиши мумкин (сувга яқин, тоққа яқин, пойтахтга яқин, Ҳумо аэропортиям яқин, Янги Тошкент ҳам яқин, жамоат транспорти яхшиланмоқда, университетлар кўчиб кўпаймоқда). Келтирилган 12 агломерация орасида яна Бухоро ҳам етарлича баҳоланмаган шаҳар кўринади. Ўзбекистондаги биринчи рақамли туристик шаҳардаги нархлар янги аэропорт қур
Yangi Toshkent
JoylarБир ҳафта аввал ўтказилган матбуот анжуманида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Сардор Ражабов талабалар турар жойлари оммавий сотилаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини айтиб, ётоқхоналар етмаётган ҳолатда, талабалар турар жойлари сотилишини ақлга сиғмайдиган ҳолат дея баҳолаганди. Вазирга ўша куни журналистлар талаблалар учун мўлжалланган ётоқхоналарнинг
Геосиёсий вазият мураккаблашаётган шароитда Ўзбекистонда ўзбекистонликларнинг ишлаши ва иш берувчилар томонидан ватандошларимизни устувор танлаш мажбурияти таъминланиши керак. Юз бераётган воқеалар ва берилаётган ишоралар кўрсатмоқдаки, кейинги ойларда шимолда вазият янада оғирлашади ва эскалация фақат ортиб боради. Шимолдан қайтган ва қайтаётган меҳнат муҳожирларимиз учун меҳнат бозоримизда мут
Пойтахт кенгайишда давом этмоқда, Янги Тошкент лойиҳаси эса замонавий уй-жойга бўлган талабни оширмоқда. Бу жараёнда банклар ҳам аҳоли учун қулай молиявий таклифлар тақдим эта бошлади. Масалан, “Трастбанк” ушбу ҳудуддан хонадон сотиб олмоқчи бўлганлар учун махсус ипотека дастурини йўлга қўйди: Суммаси: 800 млн сўмгача; Муддати: 20 йилгача; Фоиз ставкаси: расмий даромадга эга бўлганларга 17%, ў
Аввалига 4 йил Сағбон баҳона бўлди. Сағбондан узиб Қизғалдоққа ўтказиб яна бир йил янги подстанцияга улаш баҳона топилди. Энди нима баҳона? Тошкент туманида шу кунларда кеч ифтор пайтиям, эрталаб сахарлик пайтиям свет йўқ. Ҳар соат ўчди свет, ёнди свет, ўчди свет, ёнди свет, яна 3-4 соат кетди свет. Жаноб Мирзамаҳмудов, ҲЭТга, туманга қўйган шотирларингиз эплай олишмаётган бўлса, ўзингиз Тошкен
2023 йилдан бери қайта-қайта ремонт қилинаётган Сағбон подстанцияси яна фитфиллион миллиард совурилсаям тузалмайди. Сағбонни тузатамиз деб, Тошкент туманини бошқа Қизғалдоқ подстанциясига ўтказишди. Бутун ёз куз-қишга тайёргарлик кўришди, қиш бошландиям, қор ёғдиям қишга тайёргарлик тугагани йўқ. Олмазор ва Тошкент туманида бирон кун йўқки, свет ўчмаса, авария бўлмаса. Шунинг учун Мирзамаҳмудов б
Янги Тошкентнинг 20 минг гектар ҳудуди инвесторларга жозибали эмасми? Ё дордан қочган инвесторлар учун инфратузилмага ортиқча юкламалардан бўғриқаётган эски Тошкентда бузиб, қуриб сотиш ва ура қочиш манфаатлими? Нима учун энди барча хусусий инвесторларга уй-жой ва бизнес марказлар билан боғлиқ лойиҳалар фақат Янги Тошкентда амалга оширилишини эълон қилиш мумкинмас? Марҳамат, Янги Тошкент сизларн
Ўзимиз қабул қилган қоидаларга ўзимиз амал қилмас эканмиз, учинчи дунёнинг думида қолаверамиз. Инфратузилмасига ортиқча ва ҳаддан зиёд юклама тушаётган пойтахт осмонўпар бинолар қурилишининг навбатдаги тўлқинига рўпара бўлиш арафасида турипти. Агар кўз-кўз қилинган тақдимотлар ижрога қабул қилинса, Ислом Каримов, Шевченко кўчалари ва яна Бешёғоч бозори ўрнида яқиндагина қабул қилинган Бош режага
Дўстлик бекатидан бошланиб Янги Тошкентга элтадиган метро йўли лойиҳаси Туркиянинг Doğuş Holding компанияси билан биргаликда ер ости ва ер усти технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Компания Туркияда, шунингдек, София (Болгария) ва Мумбайда (Ҳиндистон) метро линияларини қуришда иштирок этган. Ёзилишича, Ер ости участкасининг бир километри (тоннелларни монолит усулида қуриш) тахмин
Яқин кунларда Қурилиш, Транспорт ва Экология вазирликлари Янги Тошкент ҳудудига кўчирилади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятовга кўра, кўчаётган вазирликларнинг пойтахтдаги бинолари сотувга қўйилади ва шу маблағларга Янги Тошкентдан янгилари қурилади. Қолган вазирликлар ҳам босқичма-босқич ўтказилади. Қурилиш (Абай кўчаси), Транспорт (Зулфияхоним кўчаси) ва Табиат вазирлик
Севимли олигархларига триллионлаб субсидия ва яширин имтиёзлар бераётган давлат ноижтимоий бўлиши мумкинми? “Шифокор унга соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилишни ва нима учун тўртинчи босқичдаги беморни онкологик касалхона қабул қилмаётганини аниқлаштиришни маслаҳат беради”. Инсондек яшамаган инсон ҳеч бўлмаса инсондек ўлишини таъминлаш шунчалар оғир вазифами? Келинг, шу аёлнинг ўрнига соғлиқни
Чунки парклар айнан ижтимоий неъматдир ва доимий равишда ижтимоий неъмат яратади. Камбағаллар, ўртаҳоллар, ўрта синф учун. Анҳор Локомотив парки бир неча йилдан буён Давактив назоратида. Бирон бир объект ёки актив Давактивга ўтказилганми, демак мақсад уни сотиш, кўп ҳолатларда Давактивга ўтганидаёқ эгаси кимлиги маълум бўлади (гарчи хусусийлаштириш оталари "хусусийлаштирилмайди" дея қасам ичсалар
Очиқ маълумотларга кўра, 2025 йил 27 январь куни тузилган битимга кўра, "Anor Bank" AЖ Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 21 уйда жойлашган бино-иншоотларни 254,6 млрд.сўмга харид қилган. Мазкур бинода Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўтиради, бино Ўзбекнефтегаз АЖнинг шўъбаси "NEFT GAZ BINO INSHOAT" МЧЖ балансида бўлган. 2019 йилда Ўзбекнефтегаз бир муддат Қарши шаҳрига сургун қилингач, шаҳар қоқ марк
Тошкентдан қолдиқ принципи бўйича сув ва свет оладиган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги сув ва свет муаммолари йилдан йилга, ойдан ойга оғирлашиб бораётганини туман аҳолиси жуда яхши билади. Лекин пойтахтликлар, айниқса амалдорлар шундоқ уларнинг биқинида сув ва свет қанчалик оғир муаммога айланганини тўла тасаввур эта олмайдилар. Муаммо шундаки, яқин истиқболда Тошкент тумани яшаётган аҳво
Инвестор Санкт-Петербургдаги «Стройпроект» МЧЖ Тошкентнинг қоқ марказида, Алишер Навоий номидаги кино саройи ва «Пахтакор» стадиони ўртасидаги автотураргоҳ ўрнида бизнес марказ қуради. Бир неча ҳафта аввал атрофи дарахтзор бўлган мазкур ер майдони бирон бир белгисиз ўраб олинганди. Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида бирон бир тадбиркор қурилиш қиламан деса, агар юқори кабинетларга кириш имкони
Газетанинг ёзишича, Алоқабанк 40 млн.долларга Юнусобод бозори ўрнида ер остига икки қават, жами 8 қаватли қилиб бозор қуради. Ўзсаноатқурилишбанк эса 40 млн.долларга Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли осмонўпар бино бунёд этишга киришади. Ҳукумат назоратидаги Алоқабанк ва Ўзсаноатқурилишбанкнинг бино қуришга иштиёқмандлиги биринчи марта эмас. Ҳар икки банк Тошкент ситида Хитой банкларидан олинган
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан Тошкент шаҳрига ўтказиладиган қарийб 20 минг гектар (шунинг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари) ҳудудда Янги Тошкент тумани ташкил этилади. Бу тўғридаги тегишли қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Бугунги куннинг энг ёқимли хабари бу шубҳасиз Янги Тошкентнинг қурилиши билан боғлиқ. Давлат раҳбари Янги Тошкент қурилиши режалари билан бўлишди. Эҳтимолки Чирчиқнинг сўл қирғоғида бунёд бўладиган Янги Тошкент қадимий Тошкентда олчоқ бузилишларни, очофатларча қурилишларни тўхтатади. Афсуски, Тошкент бошига келганлар кейинги 3 йилда шаҳарни "Точечная застройка" ва саноқсиз қурилишлар билан зичлаш
Айтишларича, шу ҳафта охирида Андижон вилоятига амалга ошириладиган ташриф давомида "Янги Андижон" шаҳрининг бош режаси тақдимоти амалга оширилади ва қурилишнинг илк фазасига старт берилади. Агар янглишмасам, бу янги Ўзбекистонда бузмасдан шаҳарнинг кенгайтириш ва қуриш бўйича илк тажриба бўлади. 4000 гектарлик майдонда бунёд бўладиган Янги Андижон инфратузилмаси ва коммуникацияси бутунлай янгитд
Ҳозир бу лойиҳани ҳеч ким эсламайди. Benoy архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган Чирчиқнинг сўл қирғоғида 20 минг гектар ҳудудда 2 млн аҳоли яшайдиган ва бутунлай янгитдан барпо бўладиган инфратузилма ва коммуникацияга эга Янги Тошкент бош лойиҳаси узил-кесил унут бўлганигаям 2 йил бўлди. Янги Тошкент лойиҳаси ўрнига Тошкент бошига келганлар шаҳарни "Точечная застройка" ва саноқсиз қури