

Тошкентдан ташқари истиқбол қайда?
Чирчиқ, белгиларига кўра, Ўзбекистондаги 3- ё 4- қимматроқ шаҳарга айланиши мумкин (сувга яқин, тоққа яқин, пойтахтга яқин, Ҳумо аэропортиям яқин, Янги Тошкент ҳам яқин, жамоат транспорти яхшиланмоқда, университетлар кўчиб кўпаймоқда).
Келтирилган 12 агломерация орасида яна Бухоро ҳам етарлича баҳоланмаган шаҳар кўринади. Ўзбекистондаги биринчи рақамли туристик шаҳардаги нархлар янги аэропорт қурилиши ва дунёга тўғридан-тўғри очилиши билан, шунингдек, бузди-буздилар тўхтатилса, активлар янада қимматлашиши турган гап.
Баҳоланган шаҳарлар орасида ўзаро рақобатлашувчи Наманган, Андижон ва Фарғона йўқ.