22K61Telegramda ochish
Ҳар бир табиий ҳодисадан кейин Тошкентнинг энергетика ва инфратузилма муаммолари картасини тузса бўлади Ҳар ёмғир, ҳар шамол, ҳар иссиқ ва ҳар совуқдан кейин Тошкент ва унга туташ районларнинг муаммолар картасини тузиб чиқса бўлади. Агар электр, газ, сув ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоли ҳудудларни ўзбек чиновниклари яхши кўрадиган светофор рангларида белгилаб чиқилса, Тошкент фақат сариқ ва қизил рангларга бурканарди. Буни нима учун айтаяпман? Тошкент ва унга қўшни районлардан уй, ер олмоқчи, қурилиш босқичида пул тикмоқчи бўлганлар, хусусан тадбиркорлар авваламбор бу қарорларидан қайтишни ўйлаб кўришлари керак. Агар росмана риск қилишни истасангиз, биринчи навбатда коммунал, энергетика ва инфратузилма муаммолари бўйича кундалик мурожаатлар жойланадиган каналларни яхшилаб ўрганинг. Ҳарқалай йўқотишлардан, куйиб қолишлардан узоқ бўласиз, камида асаблашишлардан қутуласиз. Андижонда айтайлик, чекка бир мавзедаги нархлар қоқ марказдан кўра қимматроқ юради. Шу нарса Фарғонадаям бор. Бу ҳолат нархларнинг электр, газ, сув, йўл, канализация мавжудлиги ва доимийлиги коэффициентларига корреляция қилингани ҳисобига. Тошкент ҳам тобора худди шундай қиефага кирмоқда. Фақат буни бозор иштирокчилари тўла англаб етгани йўқ.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin