

Энг қиммат хонадонлар Шайхонтоҳурда, энг қиммат ҳовли ва нотураржойлар эса Мирзо Улуғбекда
Урбанизация миллий қўмитаси тақдим этган рақамларга кўра, энг қиммат хонадонлар, ҳовлилар ва нотураржойлар Тошкент шаҳри туманларида жамланган.
Мониторингга кўра, энг қиммат хонадонлар Шайхонтоҳурда (кв.м 25,3 млн.сўм) жойлашган. Бу аномал нархлар зонаси — Тошкент сити эффекти бўлса керак. Энг қиммат ҳовлилар Мирзо Улуғбекда қад кўтарган (сотихи 1,7 млрд.сўмдан кўпроқ) — бу маълумот ҳам ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаса керак — янги чиққан бойлардан тортиб амалдорларгача шу туманда қўним топишга ҳаракат қилишади. Энг қиммат нотураржойлар ҳам Мирзо Улуғбек туманида (кв.м 24,4 млн.сўм).
Тошкентдан ташқарида ва Тошкентга яқинроқ нархлар фақат Самарқандда кузатилган. Эски пойтахтда хонадонлар кв.м. 11,8 млн.сўм, ҳовлилар сотихи 472,1 млн.сўм ва нотураржойлар кв.м 12,9 млн.сўмдан баҳоланган (солиштирилса, тахминан Бектемир ва Янгиҳаёт нархлари).
- https://t.me/urbanizatsiyaqomitasi/352@urbanizatsiyaqomitasi