Шавқатсиз ва адолатли жазо бўлмагунча бу давом этаверади
Бу биринчи мартами? Йўқ, ўнлаб, юзлаб марта содир бўлаётган, кузда-ю, ёзда, баҳорда-ю, қишда доимийга айланган нормаку аллақачон. Шунинг учун охиргиси ҳам эмас. Давом этаверади. Буларни оёқ билан, бойкот билан ҳам жазолай олмайсан. Ҳавошкани жазолайман деб, ундан бешбадтар ва расво марказий чўнтакни танлайсанми? Бу ёпиқ осмон остида ҳаммасининг илдизи бирку (автосаноатнинг турли чўнтаклари илдизи бир бўлгани каби). Шундай экан, шўрпешонасига ҳавошка ва турли ёндош чўнтаклар битган ўзбекистонликлар жабр тортаверади.
Токи, юрак ютиб, ирода кўрсатиб, шавқатсиз ва адолатли жазо бўлмагунича. Ҳар бир шунақа ҳолат учун миллиардлаб ва ўнмиллиардлаб жарима тўлаттирилмагунча. Ўшандагина бу монополист ва олигархларнинг миясига етиб боради. Чунки уларнинг ғовлаган калласи ва шишган чўнтаги фақат ва фақат пулни ҳисобга олади. Истеъмолчиларга кўндаланг қўйиб қўйгани бор.
Хўш, бунинг учун нима қилиш керак, тепада ким "добро бериши керак? Ҳавошкадан ё чўнтакларнинг ўзидан бориб рухсат олиб келиш керакми?
Ё бу аждарҳоларнинг оқлов-кўклов баҳоналари яна инобатга олиниб, "88- хитойча огоҳлантириш" билан чекланадими?
Унда жаноблар, ҳавошка қанақадир ориятсиз амалдорлар ва уларнинг қариндошлари учун рейсларни соатлаб ушлаб туришда давом этаверади, чўнтак компаниялар эса эскирган самолетларни қайта-қайта бузилишини баҳона кўрсатаверади (қайси лобби ўзи эскирган самолетларни олиб киришга рухсат берган?).
P.S. Ишонч телефонига чиқинглар бу — карам шўрва. Қачон ва қайси истеъмолчи ишонч телефони билан аждарҳоларни енга олди? Қаерда? Марказий банкдами? Антимонополиядами? Антикоррупциядами?
- https://t.me/RaqobatGovUz/12703@RaqobatGovUz