Истеъмолчилар уларни жазолай олмайди
UzAuto Motors нима, Uzbekistan Airways нима. Иккисиям бир гўр.
Муаммо шундаки, биз истеъмолчилар уларни жазолай олмаймиз. Танловимиз йўқ. Аниқроғи танловсиз қолдирилганмиз, маҳрум этилганмиз.
Шунинг учун улар истаса Андижон рейси самолетини Наманганга қўндиришади. Истаса, Лондон рейси юкларини Истанбулга жўнатиб юборишади. Ва исталганча ёлғонларни такрорлашаверади, тўқиб чиқараверишади. Бунинг учун уларга ҳеч қандай чора йўқ.
Нима вазир Маҳкамов Uzbekistan Airways раҳбари Маҳкамовга жазо берсинми? Ўзи ҳукумат, ўзи регулятор, ўзи тақсимловчи, ўзи ўйинчи, ўзи жазоловчи.
Ҳа айтгандай, қанчалар кулгули бўлмасин, ҳатто иллюзия яратишга қодир бўлмаган Монополияга қарши кураш қўмитасини тугатишни таклиф этаман. Ҳатто саройдаги масхарабозлар ҳам нималарнидир уддалашган. Амаллашган. Йўлини топишган.