32K409Telegramda ochish
Anor bank Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олган Очиқ маълумотларга кўра, 2025 йил 27 январь куни тузилган битимга кўра, "Anor Bank" AЖ Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 21 уйда жойлашган бино-иншоотларни 254,6 млрд.сўмга харид қилган. Мазкур бинода Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ўтиради, бино Ўзбекнефтегаз АЖнинг шўъбаси "NEFT GAZ BINO INSHOAT" МЧЖ балансида бўлган. 2019 йилда Ўзбекнефтегаз бир муддат Қарши шаҳрига сургун қилингач, шаҳар қоқ марказидаги мазкур машҳур бинони энергетикларнинг устози ўтирадиган Энергетика вазирлиги фойдаланувига ўтказиб беришганди. Бу ҳаммаси эмас. Сал авввалроқ, 10 январдаги битимга кўра, Anor bank Энергетика вазирлиги биқинида, Шаҳрисабз кўчаси 85 а манзилда жойлашган бинони ҳам 185,0 млрд.сўмга сотиб олганди. Бу бино ишончли бошқарувга бериб юборилгани тан олинмаётган Ўзтрансгаз АЖга тегишли. Ҳар икки бино 2021-24 йилларда бир неча ўн миллиард сўмга, баъзи манбаларга кўра бир неча юз милллиард сўмга энергетикларнинг доимий навбатчи пудратчиси томонидан ремонт қилинган (манфаатлар тўқнашуви? Йўқ, энергетиклар бу сўзни эшитишмаган). Банк соҳасидаги манбаларга кўра, Anor bank энергетиклар ўтирган бинолар ўрнида банк учун янги бизнес марказни қурмоқчи. Ҳисоб-китоблар шакли (бўлиб тўлаш ёки биратўла) очиқланмаган. Давлат компаниялари балансидаги мазкур биноларни сотишда аукцион ёки қанақадир формал танлов ўтказилгани маълум эмас. Тижорат банкларининг бинолари хариди бўйича пруденциал назоратни амалга оширувчи Марказий банк муносабати очиқланмаган. Мазкур битим ёш банкнинг ликвидлилиги ва капиталига етарлича босим кўрсатиши мумкин. Айтишларича, Энергетика вазирлиги энди биринчилардан бўлиб янги Тошкентга кўчади. Қизиқ, бино сотишдан тушган пуллар янги Тошкентда бунёд бўладиган офисларни қуришга етарли бўлармикан? Худди шундай тақдир бошқа вазирликларни ҳам кутиб турипти. Шу ўринда яна икки оғиз мулоҳаза. Биринчидан, сотиладиган вазирлик ва идоралар бинолари энергетиклар мисолида бўлгани каби ёпиқ кабинетларда эмас, очиқ ва шаффоф аукционда сотилиши керак. Пули бюджетга тушиши лозим. Бу бинолар халққа тегишли, чиновникларга эмас. Иккинчидан, 2025 ва 2026 йилда янги Тошкентга кўчадиган вазирлик ва идоралар, ремонт ва мебель баҳона пул ўзлаштиришни чеклашлари керак. Айрим вазирликлар кўчишини била туриб, ремонт билан боғлиқ бебилиска харажатларни тўхтатишмаган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin