30K186Telegramda ochish
Ситидаги банк бинолари ярим нархида сотилармикан? Ғирт самарасизлиги етмагандай, бино қуриб сотарга айланган давлат банкларининг аҳволи янада оғирлашса оғирлашадики, яхшиланмайди. Давактивга кўра, “Tashkent City” ҳудудидаги Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкка тегишли янги кўп қаватли бизнес марказларини сотиб олиш бўйича 4 нафар талабгордан аризалар келиб тушган. Яъни 3та бинога 4 харидор. Буларнинг қанчаси ўзаро аффилланган ё манфаатлар бўйича спарринг талабгор экани номаълум албатта. Табиийки, рақобатли талагорлар бўлмагач, нарх ҳам ошмайди. 150 миллион доллардан 200 миллион долларгача шишган биноларнинг қанчага баҳолангани ҳам номаълум. Қисқаси, қанақадир мўъжиза рўй бермаса, бинолар қийматидан арзонга сотилади ёки сопи ўзидан чиқариб берилади (банклар ўзи "талабгорларга" кредит бериб, ўзи шу биноларда ижара ҳақи тўлаб ўтириши каби схема ишлатилиши мумкин). Бунинг устига Давактив исталган активни арзонгаров сотиш бўйича катта тажрибага эга. Унданам қизиғи ҳали олдинда. Бино қуриб зарарига сотиш тажрибасини давлат банклари тўхтатмоқчи эмас. Бу кетишда давлат банкларининг янги Тошкентда ҳам осмонўпар бинолар қуришига гувоҳ бўламиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin