13K43Telegramda ochish
Банк нархини оширмайдиган осмонўпар бинолар ҳақида Ҳар гал Бунёдкор кўчаси бўйлаб кетаётганда Новза метросидан ўтиб ўнгда қурилаётган банк биносига кўзим тушади. Қурилиш анча аввал бошланган, айтишларича, бу даврда банкнинг бир неча бор раҳбари ўзгаргани сабаб пудратчилар ҳам шунча марта ўзгарган. Ёки бўлмасам, Тошкент ситининг шундоқ алоҳида лотида учта банк Хитой банкларидан олинган гигант қарз маблағлари эвазига 30-40 қаватли офислар қурмоқда. Ҳозир гап қурилиш жараёни ҳақида эмас. Замонавий банкчиликда охирги 10 йилликда банк нархи ва муваффақиятида биноларнинг ўрни аввал иккинчи даражали омилга айланган бўлса, ҳозир осмонўпар бинолар қайтанга тескари ҳолатни - нархни пасайтирадиган ва банкнинг самарасиз активлари мавжудлиги далолатларидан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда фавқулодда ўсиш ва бизнесдаги муваффақиятни таъминлаган банкларнинг ўз балансидаги қимматбаҳо офиси ва бинолари йўқ. Tinkoff Bank, Tatra bank, TBC Bank, OTP Bank, уларни яна узоқ санаш мумкин. Ярақлаган, баланд, ҳашаматли бино ва барқарор банк бугунги куннинг ўзаро боғланмаган қадриятларидир. Лекин шунга қарамай, Ўзбекистондаги қатор банклар, не тонгки, уларнинг барчаси давлат банклари, қиймати 1-2 триллионлик офисларни қуришга киришиб кетганлар. Гап шундаки, янги қиммат офис қуришга киришган тўртта банкнинг учтаси хусусийлаштириш жараёнини бошидан ўтказиши керак. Бусиз ҳам номинал капитали миқдоридан паст баҳоланадиган, активлари сифати ҳаминқадар банклар ташқи қарзлар эвазига бунёд этилаётган бинолар эвазига яна ҳам арзонлашади. Шу маънода, агар биз давлат банкларини ростан ҳам хусусийлаштиришни (тўғриси, бу режаларнинг самимийлигига ишончим комил эмас), уларни ихчам ва самарали муассасаларга айлантиришни истасак, албатта ишни аввало уларнинг балансини ёмон активлардан тозалаш, янгилари пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва албатта самарасиз бинолар билан зарарли шиширишни тўхтатиб туришимизга тўғри келади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin