Марадона
Соррентинонинг "Молодость" фильмида Марадона образи атига бир неча эпизодда пайдо бўлади. Шу эпизодлар хусусан фильмни тўлдириб дурдонага айлантирган. Марадона сиймосида томошабинга фильмнинг алоҳида муждалари йўналади. Балки бу муждаларни Марадона билан бир даврда яшаганларгина ҳис қилар, билмадим.
Дарвоқе, ўсмирлигида Марадонанинг ўйинини кўраман деб ота-онаси билан тоққа кетмагани ва уйда қолгани сабабли ўлимдан қолгани ҳақида кўп бора такрорлаган Соррентино бу йил у ҳақида "Худонинг илки" фильмини суратга олмоқчи эди.
Мен ҳозир футбол кўрмайман, лекин футбол кўришни Марадона ўйинларидан бошлаганман.
Марадонани қариб, чуриб кетганини, чуваланиб қолишини тасаввур қила олмасдим. У бир ёнди ва охиригача тинимсиз ёнди ва энди абадий Аргентинага кетди.