Орзулар ҳақида кўп гапириш мумкин, лекин уларнинг ортидаги йўл ва меҳнатни ҳеч ким кўрмайди
Аммо, баъзан бир нечта кадр мингта сўздан ҳам кўпроқ маънони етказиши мумкин. Постдаги роликда ҳам айнан шу кайфият бор: қийинчиликларга қарамай олдинга интилиш, ўз устида ишлаш ва мақсад сари оғишмай ҳаракат қилиш.
Шунинг учун ҳам ундаги "Ҳар ким ўсишга қодир" деган ғоя шунчаки шиор эмас, балки ҳар бир инсонга тегишли ҳақиқатдек эшитилади. Жаҳон чемпионати олдидан бу футболчилар учун ҳам оддий инсонлар учун ҳам яхши материал бўлипти.
Ролик муаллифи бўлган Агробанк Жаҳон чемпионатининг юртимиздаги трансляцияси ҳомийсидир. Уларга ҳам раҳмат айтиб қўйса бўлади. Насиб қилса, энди ўзбекистонликлар мундиалнинг энг қизиқ ва тарихий лаҳзаларини Агробанк билан бирга жонли эфирда кўришади.