Тошкент ситидаги давлат банклари қурган баланд бинолар “сотилган”и айтилмоқда
Бу ҳақда бир неча мустақил манбалар маълум қилмоқда.
Давактив ҳам, давлат банклари ҳам бир неча юз миллион долларлик қарз маблағлари ҳисобига қурилган биноларнинг сотилгани ва битимлар мазмуни ҳақида расмий баёнот бергани йўқ.
Айтишларича, биноларни ихтиёрий-мажбурий равишда сотган давлат банклари ўша биноларни яна ижарага олиб фойдаланишади (бу ҳақда кутилмаларимизда ёзилган эди).
Ўзбекистонда давлат банклари хусусан, мажбурий тарзда қиммат бино қуриш ва сотиш схемалари орқали пул суғуриб олинадиган контораларга айлантирилаётганига нисбатан регуляторнинг муносабати очиқланмаган, гарчи халқаро стандартлар буни қаттиқ қораласа ҳам.
- https://t.me/the_bakiroo/7957@the_bakiroo