Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Davaktiv
TashkilotlarФарғона нефтни қайта ишлаш заводини Ўзбекистон халқи ихтиёрига қайтарилгани, яъни қайта миллийлаштирилгани адолатнинг кичик тантанаси холос. Ва бу фақат бошланиши бўлиши керак. Афсуски, биз сохта схемалар билан эгаллаб олинган активлар, улушлар ва конларни қайтаришда камида 3 йилга кечикдик. Табиатнинг ўзи бизга 3 йил аввалги қишда етарлича ишоралар берганди, огоҳлантирганди, шонли энергетиклар
Ҳар гал ўтган эпоханинг тиллатопар пудратчиларидан бўлган «Нефтгазмонтаж» ҳақида хабар чиқса, Ривалдонинг қарзини ёпиб бўлишдимикан, деган ўй ўтади. Қарз ёмон нарсада, ҳақдор қарғайди, қарздорнинг бири икки бўлмайди. 2 йил олдинги хабарларда Бунёдкор ва Қурувчининг "номаълум оталари" томонидан Ўзбекнефтегаз бўйнига илиб кетилган қарз — Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб, Ривалдо билан ҳисо
Кеча эълон қилинган қарорнинг эътиборга сазовор бандларидан бири Smart Integrity me МЧЖга ишончли бошқарувга бериб юборилган Тахиатош ИЭСнинг яна Иссиқлик электр станциялари АЖ, давлат назоратига қайтарилиши билан боғлиқ. Маълумот учун, Smart Integrity me МЧЖга Давактив томонидан бир эмас, нақ учта иссиқлик электр станцияси - Тошкент, Навоий ва Тахиатош ИЭСлар яширин қарор билан “ишончли бошқарув
Тармоқда яна бир маҳаллийлаштирувчи заводлардан бири Uz-Honwoo Engineering 2024 йил ноябрдан бери маош тўламаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлган. Тасаввур қилаяпсизми, иш берувчи ўтган йил ноябрдан бери маош бермаяпти. Агарда шундай ҳолат тепада ҳомийси йўқ ёки чўнтак бўлмаган бирон кичик бизнес билан рўй берганида аллақачон заводни сотиб, эгасини банкрот қилиб, кўчага ҳайдаб бўлса ҳам маошлар т
"Хусусийлаштирилган" Humo тарифларини кескин ошириб, фойдасини кўпайтирмоқда. Газета 2 ой аввал ОАВга тутқич бермас Давактив раҳбарини қаердадир учратиб, қисқа саволга тутишга уринган, лекин Ортиқовнинг "Paynet пулни тўлиқ тўлагани" ҳақидаги жавоби ҳақиқатга унча тўғри келмай турипти. Лекин HUMO'нинг хусусийлаштирилишида энг катта савол давлат олиши керак бўлган 200 млрд.сўмлик дивидендни янги ак
Фискал стратегия маълумотларида HUMO тўлов тизими 2024 йилда хусусийлаштирилган корхоналар рўйхатида келтирилган. HUMO'нинг "хусусийлаштирилиши" ҳақида Давактив 2025 йил 13 январда баёнот берган бўлсада (Ўзбекнефтегаз заправкалар тармоғидан тортиб Paynet'гача бошқа йирик активлар яширинча хусусийлаштирилиши бўйича ҳалигача расмий ахборот йўқ), тўлов тизими "эгасини топгани" ишоралари анча аввал,
Ўзбекча “хусусийлаштирилган” Humo тарифларини оширади. Катта эҳтимол, бўлиб тўлашга (сопини ўзидан чиқариб) берилган ва ҳатто давлатга тегишли дивидендлари ечилмаган Humo учун ҳисоб-китоблар ҳалиям якунланмаган (Давактив аффилланган шахслар қаторида турипти) Энди қолганиниям биз оширилган тарифлар билан тўлаб берамиз. Мана шунақа фокус. Қойилмисиз?
Давактив баёнотига кўра, Кварц АЖ устав капиталидаги 89,78 фоиз акциялар пакетини сотиб олиш бўйича шартномавий мажбуриятларини бажаришдаги қийинчиликлари туфайли, Қувасойцемент АЖ бошқарув органларининг қарорига асосан олди-сотди шартномаси тарафларнинг ўзаро келишувига кўра бекор қилинган. Тўхтанглар, 265 млрд.сўм тўлашга Қувасойцементнинг молиявий имконияти йўқлиги ўша пайтдаёқ маълум эдику. Ҳ
Битта товар бозорида бешта ва ундан ортиқ хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келаётган соҳаларда давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларнинг, шунингдек уларнинг аффилланган шахсларининг ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш ваколатлари берилган давлат муассасаларининг таъсис этилишига (ташкил этишга ташаббус кўрсатишга) йўл қўйилмайди. Бу қоида қабул қилингани 5 йилдан ошди. Қо
“Анҳор” парки сотилмаслигига қандай кафолатлар бор? Кеча Қурилиш вазирлиги, парк бошқарувчиси ва қурилиш-девелопер компанияси вакиллари “Анҳор” ва “Наврўз” парк ҳудудида ҳеч қандай қурилиш кўзда тутилмагани ҳақида бирин-кетин умумий гаплардан иборат тинчлантирувчи баёнот беришди. Қизиғи, парк ўрнида дом қурилиши ҳақида хабарлар ва хавотирлар пайдо бўлганидан ўтган бир ҳафта - ўн кун давомида биро
Январь ойида "хусусийлаштирилгани" эълон қилинган "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) янги акциядор "Paynet" АЖ "қўлига" 203,3 млрд.сўмлик тақсимланмаган фойда билан ўтган. Яъни Humo 2024 йилнинг учинчи ва тўртинчи кварталларида давлатга дивиденд тўламаган. Бу дивидендларни энди Humo'ни "хусусийлаштириб" олган янги акциядор "Paynet" АЖ олиши мумкин. Humo'нинг жамғарган с
21 феврал куни "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказмоқчи. Йиғилишда қатор масалалар кўрилади, хусусан компания бошқаруви ва кенгашининг янги таркиби тасдиқланиши мумкин. Мазкур йиғилишни қайси акциядор ўтказиши қизиқ. Давактивми ёки Paynet? Компания аффилланган шахслар рўйхатида 20%дан кўп акция эгаси сифатида Дава
Бу ҳақда бир неча мустақил манбалар маълум қилмоқда. Давактив ҳам, давлат банклари ҳам бир неча юз миллион долларлик қарз маблағлари ҳисобига қурилган биноларнинг сотилгани ва битимлар мазмуни ҳақида расмий баёнот бергани йўқ. Айтишларича, биноларни ихтиёрий-мажбурий равишда сотган давлат банклари ўша биноларни яна ижарага олиб фойдаланишади (бу ҳақда кутилмаларимизда ёзилган эди). Ўзбекистонда
Humo'ни сотиб олиш тўғрисидаги битим 2024 йил 25 декабрда тузилган. Мазкур йирик битимни тузиш ҳақидаги Paynet АЖ акциядорларининг қарори 2024 йил 1 ноябрда қабул қилинган. КорпИнфо канали бунга эътибор қаратган. Яъни Humo'нинг "хусусийлаштирилиши" бу ҳақда Давактив баёнот берган 13 январь кунидан анча аввал юз берган. Paynet АЖ ҳам юз берган битим бўйича муҳим фактни кечиктириб эълон қилган. Бал
“Хусусийлаштирилмайди” дея қасам ичилганига қарамай, Давактив қўлига ўтказилган ва “хусусийлаштириш” эълон қилингач, талабгорлари орасидан кучли рақиблар ўз ихтиёри билан ўйиндан чиққан Humo ниҳоят сотилди. Ғолиб деб эълон қилинган харидор 65 миллион долларлик тўловни бирданига амалга оширадими ёки аввал “хусусийлаштирилган” қатор ёғли активлар сингари бир неча йил бўлиб тўлаш орқалими ёки бошқа
Сентябрь ойи якунлари билан эълон қилинган Марказий банк ҳисоботларида "POYTAXT BANK" АЖ хусусий банклар қаторида саналган. Энди рўйхат бўйича 9та давлат бонкаси қолди. Июнь ойи охирида Давактив банк устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг Bond Investments limited LLC компаниясига 10 млн долларга сотиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилганди. Эҳтимолки,
Эсингизда бўлса, Ўзбекистоннинг бошидаги олтинтожи НКМКнинг 2% акцияси ўзгача репутацияга эга Давактив ҳисобига ўтиб қолгани ҳақида ёзган эдик. Компаниянинг навбатдаги аудиторлик ҳисоботида қайд этилишича, 2%лик улуш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги назоратига қайтарилган. Қимматлашаётган олтин ҳисобига НКМКнинг молиявий ҳолати яхшилана бошлаган, солиқ ва дивиденд тўловлари ошган. Бу ҳақда яна тўхта
Давактив HUMO'нинг хусусийлаштирилиши бўйича аризалар 2024 йил 30 август соат 18:00га (Тошкент вақти билан) қадар қабул қилиниши ҳақида инглиз тилида эълон қилганига қарамай, аризаларни қабул қилиш тўхтатилган. Кеча Давактив сайтида жойлаштирилган эълондаги сана 22 август қилиб ўзгартириб қўйилган. Инглиз тилидаги эълонга ишониб талабгор сифатида ариза топшириш истагидаги камида 3та хорижий инвес
Аввалги серияларда: 7 ой аввал Humo Марказий банкдан Давактивга ўтказилганида, бу хусусийлаштириш билан боғлиқ эмас, дея "қасам" ичилганди. 3 ой аввал Humo тўлов тизими барибир хусусийлаштирилиши эълон қилинди. 2 ой аввал Давактив раҳбари жаноб Ортиқов Humo очиқ савдога қўйилишини эълон қилган. Бугунги Давактивнинг баёнотига кўра, Humo ваъда қилинганидек, очиқ савдоларда эмас (танлов савдолари),