30K41Telegramda ochish
"Хусусийлаштирилган" Humo акциялари учун тўлов амалга оширилдими? 21 феврал куни "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ (HUMO тўлов тизими) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказмоқчи. Йиғилишда қатор масалалар кўрилади, хусусан компания бошқаруви ва кенгашининг янги таркиби тасдиқланиши мумкин. Мазкур йиғилишни қайси акциядор ўтказиши қизиқ. Давактивми ёки Paynet? Компания аффилланган шахслар рўйхатида 20%дан кўп акция эгаси сифатида Давактив турипти, Paynet ёки унинг таъсисчилари аффилланган шахслар қаторига киритилмаган. "Миллий банклараро процессинг маркази" АЖ Жамият устав фондининг 20 ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи акциядор пайдо бўлгани ҳақида ҳам муҳим факт эълон қилгани йўқ. Тошкент фонд биржаси орқали ҳам "Humo акциялари” билан савдолар ва битимлар ўтмаган. Stat.uz регистрида таъсисчилар тўғрисидаги маълумот "Aksiyadorlar" ёзуви билан яшириб қўйилган. Давактив "хусусийлаштирилган" Humo' бўйича тўлов шакли ёки ҳисоб-китоб усули ҳақида бирон маълумот бермаган. Табиийки, савол туғилади "хусусийлаштирилган" Humo акциялари учун тўлов амалга оширилдими ўзи? Ахир бу солиқ тўловчиларнинг пули, бюджетга тушиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin