Давактив Humo ва SamAuto давлат улушлари учун тўловлар тўлиқ олингани ҳақида Spot орқали маълум қилмоқда. Ҳартугул, йўқдан кўра, қанақадир бўлсаям маълумот бор. Айни пайтда Давактивимиз йирик активларни хусусийлаштириш ҳақида қарор қилгандаёқ, бўлиб тўлашга берилгани шартларини эълон қилиши тўғри бўларди. Масалан, ғаройиб тарзда хусусийлаштирилган ва ҳали тўловни амалга оширмаган Mobiuz "инвестор
Spot.uz
Маълумот манбалариПрокуратура таклиф этилаётган ёндашув коммунал хўжалик, меҳмонхоналар ва хусусий клиникалар олдидаги қарзлар учун жарималарга йўл очишидан хавотирда. Spot’га кўра, Бош прокуратуранинг эътирозлари таклиф этилаётган норма ҳуқуқий табиатининг ўзига тегишли бўлган. Идора таклиф этилаётган модданинг биринчи қисми аллақачон амалдаги МЖтКнинг 128−6-моддаси билан қамраб олинганини кўрсатган, энг муҳими
Spot'нинг Энергетика вазирлигига таяниб ёзишича, йирик истеъмолчилар учун вақт зоналари бўйича дифференциал тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласи ўрганилмоқда. Бунга генерация таркибида қайта тикланувчи энергия манбалари улуши, хусусан, кундузги соатларда қуёш электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ошгани сабаб бўлаётгани айтилган. Шу боис истеъмол графигини ҳам мазку
Қирғизистон ҳар ой Ўзбекистондан 20 минг тонна ёқилғи импорт қилмоқчи. Тасаввур қилишингиз учун бу Ўзбекистон ҳар ой ишлаб чиқараётган бензиннинг 20-25%и. Босқинчи Россия нефть инфратузилмасига зарба ейишни бошлагунча Ўзбекистон ҳар ой истеъмол қиладиган бензиннинг 35-50%и шимолдан импорт бўларди. Ҳа, охирги ойларда импорт нефть ҳисобига бензин ишлаб чиқариш кўпайгандек, лекин бу ҳозирги ёзги бал
Юқори иқтисодий ўсиш фонида доимий фокусда тутиш лозим бўлган жиҳатларни эътибордан қочирмаслик керак. Биринчидан, олтин таннархи ошишдан тўхтамаган. Олтин таннархи ўтган йили 2017 йилдаги котировкаларга етиб улгурганди. Бу йил 1 унция олтин таннарх яна 8,2%га ошган (1 260 долларгача) ва Давлат раҳбари ҳам бунга танқидий эътибор қаратгани бежиз эмас (бошқа гигантларда ҳам таннархни шишириш тўхта
Келаси йилдан бошлаб ўзбандлар ихтиёрий эмас, мажбурий тартибда ижтимоий солиқ тўлашга ўтказилиши мумкин (бу ҳақда пенсия ислоҳоти бўйича йиғилишда ҳам, фискал стратегияда ҳам ишоралар берилганди). Фискал диалогда қатнашган Spot нашрининг ёзишича, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзбандларнинг ижтимоий солиқ бўйича тўлови бирхиллаштирилиши режа қилинган ва агар бу таклифи амалга ошса, ҳар икки тои
Spot 1 июлдан мажбурий бўладиган ягона QR (брендлашган номи UzQR) тўғрисида кўпчилик билиши керак бўлган ахборотларни жамлаган. Демак, мажбурий бўлган ягона QR орқали тўлов амалга оширилганида мижоз, яъни истеъмолчидан 1% комиссия ечилади (бу кейинги кунларда бир неча савдо пулли нуқталарда текшириб кўрилди). Сотувчидан эса, 0,65% комиссия ечилади. Spot'нинг ёзишича, бундан 0,1% банк эквайерга, 0
Spot нашри ўз манбаларига таяниб, газ ва электр энергияси учун тарифлар ошиши ҳақида ёзмоқда. Муқобил манбалар тарифлар икки хонали рақамлар даражасига қимматлагани ҳақида айтишмоқда. Эртага, эҳтимол, расмий хабарлар ҳам очиқланса керак. https://www.spot.uz/ru/2026/05/14/tarrifs/
Ўтган ҳафтада Humo карталари бўйича операциялар ва қолдиқни тасдиқловчи СМС хабарномалар нархи 1 майдан бирданига 2 карра, 84,2 сўмдан 168,4 сўмгача қимматлаши маълум бўлди. Бу ҳақда “HUMO SMS-xabarnoma” хизматини кўрсатувчи “Octotelecom” маълум қилган (аввал бу хизматни INFO ZONE МЧЖ кўрсатарди). Нақдсиз тўловлар кенгайгани сайин телефон рақамингизга солган пулларингизни кираётган СМС хабарномал
2025 йил 16 декабрда Қурилиш вазирлигининг биносини сотиш бўйича ўтган аукционда O’zshahar Qurilish Invest 182,5 млрд.сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилганди. Ўшанда саволлар аукцион жараёнига эмас, O’zshahar Qurilish Invest'нинг яширинча хусусийлаштириб юборилган давлат улушига нисбатан туғилганди (яширинча хусусийлаштирилган ва сопи ўзидан чиқариб совға қилинган ўнлаб улуш ва активлар бўйича
Бекат-дўконларнинг бузди-буздиси авжига чиққан шу кунларда Реновацияга тушган ҳудудларда уй-жой мулкдорларини Конституция ҳимоя қила оладими, деган ёқимсиз саволлар пайдо бўлиши табиий. Қандай қилиб, дўкон эгаларини Конституция ҳимоя қила олмаётган бўлса, уй-жой эгаларини ҳимоя қила олади? Ўтган ҳафтада Реновация тўғрисидаги қонун Сенатдан қайтгани маълум бўлди. Йўқ, бу хабарни парламент палатала
Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича талабларини киритган. Регулятор матбуот хизматининг Spot’га маълум қилишича, “фойдаланувчи томонидан киритилган маълумотлар фақат мобил илова фаолияти доирасида қайта ишланади ва учинчи шахсларга узатилмайди”. Марказий банк, шунингдек, бу “ноу-хау” “хизмат
Бундан икки ой аввал Templeton Global Investments’нинг Марказий Осиё бўйича бош ижрочи директори Мариус Дан Spot’га интервьюсида Миллий Инвестиция жамғармаси портфели бошқа ўзгармаслиги, айни шу портфель билан IPO’га чиқилиши ҳақида айтган экан. Албатта, Мариус Дан ўзбек корчалонлари, олигархлари ва чиновниклари нималарга қодир эканини ҳали тўлиқ англаб етмаган бўлиши мумкин. Лекин инобатга олиш
Аввалроқ, Миллий инвестиция жамғармаси акцияларини Лондонда ва Тошкентда оммавий жойлаштириш жараёни биринчи чоракда режалаштирилаётгани айтилганди. Bloomberg манбаларига кўра, бу жараён кейин НКМК каби гигант давлат компаниялари учун йўл очиши мумкин эди. Янги қарор билан 2026 йил якунига қадар “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар паке
Яна 2 кундан кейин Click’ АЖ ва Қозоғистоннинг энг йирик Halyk Bank'и ўртасида бизнеслар қўшилуви битими тузилгани эълон қилинганига 6 ой бўлади. Қонунчилигимиз бўйича мазкур битим учун Рақобат қўмитаси ва Марказий банкнинг розилиги узоғи 3 ой ичида расмийлаштирилиши лозим эди. Рақобат қўмитаси ва Марказий банк ҳамкорлик меморандуми имзолагани ортидан балки энди жараёнлар тезлашиб қолар деган уми
Бўлиб тўлаш бозорини тартибга солиш тўғрисида охирги бир йилда кўпроқ гапирила бошланди. Бу жабҳа ўзини ўзи тартибга солиши мумкинлиги ҳақидаги кўзқарашлар ўзини оқлагани йўқ. Бозор ўта ёввойилигича қолмоқда. Ҳар қандай ёввойи бозорда молиявий барқарорлик хатар остида бўлади, қолаверса, истеъмолчиларнинг молиявий жароҳат олиш эҳтимоли ошаверади. Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистонда муддатли тўловларни
Spot’нинг ёзишича, Рақобат қўмитасининг тегишли кўрсатмаси (104/02−15-сон) билан 12 январдан бошлаб биржа савдоларида суюлтирилган газ сотиш нархининг ҳар бир сотувчи бўйича бошланғич нархига нисбатан ошириш чегараси (спред) 20% дан 10% гача пасайтирилган. Бундан ташқари, пропан импорти билан шуғулланувчи корхоналар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун бошлангич нарх 1 тоннаси учун 7,5 млн сўмд
Қанчага? Ажойиб замонда яшаяпмиз, қанчалик ўрага сичқон тушди, гулдур гуп қилишмасин, бир ахборот бошқа яшириб келинган ахборотни очиб қўяди. O’zshahar Qurilish Invest Қурилиш вазирлиги биносини 182,5 млрд.сўмга сотиб олгани ҳақидаги аукцион хабар аввалига ғалати туюлди, бир давлат ташкилоти бошқа давлат ташкилоти мулкини одатда сотиб олмасди (балансдан балансга ўтказиларди). Лекин Spot'нинг очиқ
Spot билан суҳбатда шу ва сўм курси билан боғлиқ бошқа масалалар ҳақида гаплашдик.
Бугунги Давра суҳбатида Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадга эга мамлакатлар қаторига 2030 йилдан олдинроқ етиши мумкинлигини таъкидлаган. Spot'нинг Жамшид Қўчқоровдан иқтибос келтиришича, асосан ислоҳотлар туфайли ва унумдорлик ошиши ҳисобига Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадли мамлакатлар мақомига аввалги прогнозлардан олдинроқ е