Халқ банки ва Навоийазотсиз: Миллий инвестиция жамғармаси портфели яна ўзгаради
Аввалроқ, Миллий инвестиция жамғармаси акцияларини Лондонда ва Тошкентда оммавий жойлаштириш жараёни биринчи чоракда режалаштирилаётгани айтилганди. Bloomberg манбаларига кўра, бу жараён кейин НКМК каби гигант давлат компаниялари учун йўл очиши мумкин эди.
Янги қарор билан 2026 йил якунига қадар “Ўзбекистон Республикаси миллий инвестиция жамғармаси” АЖ устав капиталидаги 30 фоизгача акциялар пакетининг халқаро ва маҳаллий фонд бозорларида бирламчи оммавий таклифини (IPO) ўтказиш вазифаси қўйилмоқда.
2024 йилда тузилган ва 2025 йилда Franklin Templeton’ бошқарувига берилган Миллий инвестиция жамғармаси портфелида Ўзсаноатқурилишбанкдан ҳавошкагача бўлган 15та давлат активлари улушлари мавжуд эди. (1,93 млрд.долларлик номинал қийматда).
Ҳужжат билан Жамғарма портфелидан Халқ банки (30%) ва Навоийазот (25%) улушлари олиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтарилади (норасмий манбалар охирги ойларда Халқ банки ва Навоийазотга корчалон қудратлилар оғиз солгани ҳақида айтишаётганди).
Айни пайтда Жамғарманинг портфелига Ўзсаноатқурилишбанк (+10%), Ўзбекинвест (+10%) ва Ўзбектелекомнинг (+5%) қўшимча пакетлари ўтказилади.
Шунингдек, Жамғарма Ўзбекинвестни хусусийлаштиришда ҳам талабгор бўлиб иштирок этиши мумкин (давлат назоратидаги Жамғарма давлат назоратидаги суғурта компаниясини хусусийлаштиришда иштирок этиши учун қонунчиликка истисно киритиш керак бўлади).
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAJ9VGmhQ7ZIrGZSYK5c-lS6dZcVfAxwAAKBFGsb1wURSWNiEFxH5nRJAQADAgADeQADOgQcontroller.bot
- https://www.bloomberg.com/news/articles/2025-11-18/uzbekistan-said-to-plot-state-fund-london-ipo-before-gold-minerbloomberg.com
- https://t.me/huquqiyaxborot/19456@huquqiyaxborot
- https://www.spot.uz/en/2026/01/05/uznif/spot.uz