200 млрд.долларлик ЯИМга муддатидан олдинроқ етилади
Бугунги Давра суҳбатида Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадга эга мамлакатлар қаторига 2030 йилдан олдинроқ етиши мумкинлигини таъкидлаган.
Spot'нинг Жамшид Қўчқоровдан иқтибос келтиришича, асосан ислоҳотлар туфайли ва унумдорлик ошиши ҳисобига Ўзбекистон ўртачадан юқори даромадли мамлакатлар мақомига аввалги прогнозлардан олдинроқ етиш томон ҳаракатланмоқда, 2025 йилда мамлакат иқтисодиёти 140 млрд.долларга етади (жон бошига 3 700 доллар), 2030 йил учун мўлжал 200 млрд.долларлик иқтисодиёт қуриш эди (жон бошига 5 минг доллар).
Бир йил аввал 2030 йил учун прогнозлар 160 млрд.доллардан 200 млрд.долларга кўтарилган эди. 160 млрд.долларлик номинал ЯИМга, агар 2024-2025 йилдаги ўсиш суръати ва валюта курси барқарорлиги сақланса, 2026 йилдаёқ етиш мумкин бўлади.