Аҳолининг қарз юки ҳолати қандай?
Макропруденциал воситаларнинг қўлланилиши ҳамда молиявий шароитлар таъсирида аҳоли қарз юки ҳолати яхшиланган. Жисмоний шахсларга ажратилган жами кредитлар бўйича қарзга хизмат кўрсатишнинг даромадга нисбати чекловининг қатъийлаштирилиши аҳолининг умумий қарз юки даражасининг 36 фоиздан 33 фоизгача пасайишига хизмат қилган.
Айни пайтда банкдан кредит олган жисмоний шахслар орасида бир нечта
қарз мажбуриятлари мавжуд бўлган ҳолатлар кўпаймоқда. 2025 йилнинг I ярим йиллигида банкдан кредит олган аҳолининг 47 фоизида банк ва банкдан ташқари секторлардан бирдан ортиқ мажбуриятлари
мавжуд бўлган (+6 фоиз банд).
Жисмоний шахслар барча мажбуриятларининг 93 фоизи банк кредитлари ҳиссасига тўғри келади. Банкдан кредит олган аҳолининг 19 фоизида банкдан ташқари қарз мажбуриятлари ҳам мавжуд.
2025 йил июль ойида аҳолининг жами қарз юки даражасини аниқлаш мақсадида навбатдаги сўровномага кўра, 61% қарздорларда қарз қайтариш бйўича қийинчиликлар мавжуд. Сўралганларнинг 68%и кейинги 6 ойда қарз олишни истамайди. Сўралганларнинг 76%ида қўшимча даромадлар йўқ.
Респондентларнинг банк ва банкдан ташқари жами қарз мажбуриятлари
бўйича ўртача қарз юки даражаси 50 фоизни ташкил этмоқда, 11%дан ортиқ қарздорларнинг қарз юки 100 фоиздан зиёд.
Молиявий барқарорлик шарҳи.