24K49Telegramda ochish
Қарз юки ҳар ойда ҳисобланадими? Аҳолининг қарз юки ортиши хавотирлари Марказий банкни жиддий ташвишга солаётган бўлиши мумкин. Регулятор ҳисоботига кўра, банкдан қарздор респондентларнинг банкдан ташқари қарз мажбуриятларини ҳам ҳисобга олган ҳолдаги жами ўртача қарз юки даражаси 73 фоизни ташкил этган. Қарз юки даражаси тақсимотига кўра, банкдан қарздор респондентларнинг тўртдан бир қисмида қарз юки даражаси 80 фоиздан юқори шаклланган. Молиявий заифликлар харитасида банк тизими бўйича жами кредит портфелида чакана кредитлар ҳажмининг доимий ортиб бориши кузатилмоқда ва аҳолининг кредит мажбуриятларини бажариши бўйича хавотирлар сақланиб қолмоқда. Шунингдек, кўчмас мулк бозорида тўпланиб бораётган хатарлар билан биргаликда ипотека кредитлари бўйича аҳолининг қарз юки даражасида кузатилган ўсиш молиявий барқарорлик бўйича эҳтимолий хатарлар даражасини ошириб бораётгани қайд этилган. Кредит ажратилгандан кейинги даврда қарз юкининг ошиши бу асосан қарздор даромадларининг (қўшимча даромадларининг) пасайиб кетиши ҳисобига юз беради. 1 июлдан кейин амал қилаётган қоидаларга кўра, қарз юки кўрсаткичи ҳар бир қарз олувчига қарз берувчи томонидан кредит (микроқарз) ажратишда, шу жумладан мазкур кредит (микроқарз) бўйича ўртача ойлик тўловлар миқдорини ошириш, кредитлаш лимитини ошириш ҳамда муддатни узайтиришга оид қарор қабул қилинганда ҳисобланиши керак. Айтишларича, ушбу қоидаларга ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар банкларнинг бизнес моделига қандай таъсир кўрсатади, харажатлар ва кредит таннархи ошадими? Ўтиш даври қоидалари амал қиладими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin