2030 йилда ЯИМ 200 млрд.долларга етади
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг маълум қилишича, 2030 йилда ЯИМ ҳажмини 160 млрд.долларга етказиш бўйича мақсадли кўрсаткични яхшилаган ҳолда, янги прогнозни 200 млрд.доллар этиб ўзгартириш бўйича топшириқ олинган. Шунда жон бошига ЯИМ 2030 йилга бориб 5 000 долларни ташкил этади.
2024 йил якунлари бўйича ЯИМ ҳажми 111 млрд.долларга етади.
Норқулов, шунингдек, 2025 йилда инфляция 7%дан ошмаслиги, 2026 йилда 5-6% даражасида сақланиши ва 2027 йилдан бошлаб 5% ва ундан паст бўлиши бўйича вазифалар қўйилганини маълум қилган.
Маълумот учун, Марказий банк мўлжалларига кўра, инфляция бўйича 5%лик таргет 2025 йилнинг иккинчи ярмига кўчирилган эди.
- https://t.me/mtrkuzofficial/229560@mtrkuzofficial