25K56Telegramda ochish
“Ўзбекистон глобал иқтисодий беқарорлик шароитида ҳам ислоҳотларга содиқ қолади” Газета Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг Осиё тараққиёт банки 58 йиллик йиғилишида сўзлаган маърузасидан қатор иқтибослар келтирган: “Мураккаб, аммо ҳаётий муҳим макроиқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги кучли раҳбарият ва сиёсий ирода туфайли 2018 йилдан буён ЯИМимиз икки баравар кўпайиб, 2024 йилда 115 миллиард долларга етди, аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми эса 3 минг доллардан ошди”. “Ўзбекистон иқтисодий келажакка оптимизмни сақлаб қолмоқда. Глобал ноаниқлик давом этаётганига қарамай, 2030 йилгача аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмини 5000 долларга етказиш бўйича миллий мақсад (ЯИМ 200 миллиард доллар) янгиланди… Биз бу улкан мақсад эканини тушунамиз, бироқ ўз салоҳиятимиз ва унга эришиш имкониятимизга ишончимиз комил. 2025−2026 йилларда биз иқтисодий ўсишни камида 6 фоиз даражасида прогноз қилмоқдамиз”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin