Ўзбекистонда қарз юки. Аҳволимиз қандай?
Марказий банк қарз юки ва унинг мундарижасидаги сезиларли ўсиш, шунингдек, Ўзбекистон молия тизимига таъсир кўрсата оладиган бир қатор хатарларни ўз ичига олган ҳисобот тайёрлаган.
Ҳисобот кенг ва тор доирадаги мутахассислар учун ҳам, молиявий саводхонлигини оширмоқчи бўлган фуқароларимиз учун ҳам фойдали бўлади.
Айрим тезислар:
Сўнгги йилларда умумий қарз юки ва унинг алоҳида таркибий қисмларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда.
Аҳолининг истеъмол товар ва хизматлари бўйича, муддатли тўлов шартларида уй-жой сотиб олиш бўйича, муддатли тўлов асосида автоуловлар хариди юзасидан банк тизимидан ташқаридаги молиявий мажбуриятларини ҳам инобатга олганда, улар бўйича қарз юки кўринаётган даражадан юқори бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда хусусий секторга ажратилган кредитларнинг ЯИМга
нисбати 36 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб иқтисодиётга ажратилган жами кредитларнинг ЯИМга нисбатида 40-45 фоиз оралиғида барқарор динамика сақланиб турибди.
2017 йилнинг III чорагидан 2019 йилнинг мос чорагигача бўлган даврда Ўзбекистонда кредитларнинг ЯИМга нисбати бўйича ижобий тафовути 2,5-7,1 фоиз банди оралиғида шаклланиб иқтисодиётга салоҳиятдан “ортиқча” кредитлар ажратилган. Мазкур тафовут молиявий заифликларнинг кучайиши тўғрисида олдиндан огоҳлантирувчи кўрсаткич сифатида қаралади.