31K81Telegramda ochish
Ҳар қандай стагнация ёки эҳтимолий кризислар биринчи навбатда фуқароларнинг турмуш фаровонлигига зарба беради, ўзаро тўловсизлик занжирини ҳосил қилади. Очиқлашиш томон юз тутаётган мамлакатимиз фуқаролари шу кунгача кенг кўламли бўҳронлар оқибатларини росмана татиб кўрмаган. Расмий маълумотларга кўра, ўтган 1 йилда жами кредит қолдиқлари 60%га ошгани ҳолда, жисмоний шахсларнинг кредитлари қолдиғи 90%га кўпайган, хусусан, микроқарзлар қолдиғи 9 баробар, автокредитлар қолдиғи 2 баробар ўсган. Аҳоли реал даромадлари ўсиши бўйича камтарона кўрсаткичлар билан солиштирганда албатта бу жуда катта рақам. Молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган қатламнинг иррационал иқтисодий қарорларини, бебилиска қарздорлик муаммосини мувофиқлаштириш масаласи айрим мамлакатлардаги каби умуммиллий муаммога айланмай туриб ҳал қилиниши лозим. Балки шу сабабли Марказий банк жисмоний шахсларнинг кредитлар бўйича қарз юкини ҳисоблаш тартиби, қарз юкининг рухсат этилган қиймати, шунингдек қарз юки ўсишини чеклаш бўйича Низом лойиҳасини муҳокамага киритмоқда. Таклифларга кўра, банклар ва микрокредит ташкилотлари ҳамда ломбардлар томонидан кредитлар ажратилаётганда жисмоний шахснинг қарз юки кўрсаткичи 40 фоиздан ошмаслиги керак бўлади. https://regulation.gov.uz/ru/document/8499

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin