11K50Telegramda ochish
Марказий банк коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш чора-тадбирлари доирасида жисмоний шахсларга 2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ажратиладиган автокредитлар бўйича таваккалчилик даражасини фоиз ставкаси ва муддатга қараб 100% ва 150%гача мақбуллаштирди. Шунингдек, овердрафт ва микроқарзлар бўйича таваккалчилик даражалари қайта молиялаш ставкасига боғланмаган ҳолда, лекин фиксирланган даражада қолдирилди. Содда қилиб айтганда, автокредитлар ажратиш бўйича 2018 йилда, овердрафт ва микрқарзлар бериш борасида 2019 йилда жорий қилинган тийиб туриш механизмлари юмшатилмоқда. Шундай бўлсада аҳоли даромадларининг кескин қисқариши ва карантиндан кейин тикланиш жараёни узоқ давом этишини инобатга олиб, тижорат банкларининг чакана кредитлашга муккасидан кетиши мақбул чора эмаслигини инобатга олиш лозим. Аҳолининг турли қатламларини ҳам ўзининг молиявий имкониятларни тўғри баҳолаш, қарз юкини ҳис қилиш ва барқарор даромадларга эга бўлмай туриб кредит ҳисобига узоқ муддатли товарлар сотиб олишда эҳтиёткорроқ бўлишга чақириб туриш керак бўлади. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin