21K176Telegramda ochish
Марказий банк автокредитлар таваккалчилигини тийиб тўғри қилмоқда Тармоқларда автокредитлар тижорат банклари кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасидаги Марказий банк талаблари турлича муҳокамаларга ва талқинларга сабаб бўлмоқда. Авваламбор айтиш лозимки, Марказий банк қонун бўйича молиявий барқарорлик учун таваккалчилик омилларини биргаликда баҳолашга тўла ҳақли. Тижорат банки ўзининг хатар чегараларини ўзи ҳис этмаяпими, Марказий банк регуляцияга киришиши керак. Акс ҳолда кредиторлар, омонатчилар олдида масъулиятсизлик пайдо бўлади. Иккинчидан, Марказий банк автокредитларни тақиқлаётгани йўқ. Таваккалчилик чегараларини белгилаяпти. Бир қарздорга, бир гуруҳга, бир маҳсулотга нисбатан рационал риск диверсификацияси каби бу. Учинчидан, айрим банклар, уларни номини айтиш шартмас, худди гиёҳванддек битта манбага - автокредит ажратишга ўтириб қолган. Бозордаги ҳар қандай қалтис ўзгариш ўша банкларга қўшиб бутун банк тизими барқарорлигини излан чиқариши мумкин. Ўтган ой 20 августдан автокредитлар учун дастлабки бадал миқдорларини ошириш ва гаровга нисбатан талабларни қаттиқлаштириш талаблари ҳам уларни тўхтата олгани йўқ. Шу сабабли янги иштаҳа линиялари белгилашга тўғри келган. Тўртинчидан, регуляторнинг бу тадбирлари автокредитлар фоиз ставкаларини (нархини) ошишига олиб келмайди. Шунчаки автомобиллар нархини тинимсиз ошириб борилишидан манфаатдор спеулянтлар бозордан кетади (уларнинг пуфаги ёрилишни бошлайди). Банклар спекуляцияни эмас, истеъмолни кредитлашга, демакки, иқтисодиетни рағбатлантиришга қайтишади. Соғлом ва тўловга лаёқатли қарздорлар бундан фақат ютишади. Бешинчидан, бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик, банкларнинг ипотекадан каррасига кўпроқ автокредит ажратиши исталган моделларда хавфли. Агар регулятор бу жараёнларга кузатувчи бўлиб қоладиган бўлса, эртага нафақат автокредитга алоқадор банклар ва қарздорлар, балки бутун ўзбекистонликлар оғриқли оқибатларни танасида ва чўнтагида кўришади. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin