Асосий ставка ўзгаришсиз қолди
Эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий акцентлар:
Электр ва газ тарифларини аҳоли учун ўзгаришсиз қолдирилаётганлиги ҳисобига инфляцияга ушбу гуруҳдан бирламчи таъсирлар мавжуд бўлмайди. Бизнес субъектлари учун тарифлар оширилишининг иккиламчи таъсирлари инфляциянинг прогноз кўрсаткичларида инобатга олинган доирада бўлиши кутилмоқда.
Сўм алмашув курсининг август ойидаги тўғриланиши реал самарали алмашув курсида ҳам акс этиб, узоқ муддатли трендига қараб оға бошлади. Йил охиригача ушбу динамикани кескин ўзгартирувчи омиллар кутилмаяпти.
Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми, 2021 йил кўрсаткичларига нисбатан сезиларли ўсишни сақлаган ҳолда, юқори база эффекти ҳисобига тескари тенденцияни намоён этиб, ўтган йилга нисбатан 32,4 фоизга пасайди.
Чакана кредитлаш йўналишларида аҳолига ажратилаётган кредитлар ўсиш кўрсаткичларининг юқори бўлаётганлиги ушбу сегментда қарз юки ва ички талабга таъсири нуқтаи назаридан хавотирларни кучайтирмоқда.