Соғлом қарор
Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
"Базавий инфляция даражасининг умумий инфляциядан юқорилиги иқтисодиётда маълум бир инфляцион хатарларни сақланиб қолаётганлиги ифодалайди.
Айни пайтда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги нархларда барқарор ўсиш тенденциялари кузатилмоқда. Аксарият мамлакатларда базавий инфляциянинг юқорилигича қолаётганлиги, қатъий глобал молиявий шароитларнинг узоқроқ муддат сақланиб қолиши бўйича эҳтимолларни кучайтирмоқда.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилаётган кредитлар ҳажмининг кескин ўсиши қарз юкини ошириши орқали молиявий ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича хатарларни юзага келтириши мумкинлигини инобатга олиб, Марказий банк томонидан макропруденциал сиёсат чораларини қўллаш орқали кредитлар ўсишини мувозанатлаштириш чоралари кўрилади".