25K221Telegramda ochish
"Автоспекулянтларнинг лоббиси" Қўштирноққа олиниб, сарлавҳага чиқарилган ибора муаллифининг айтишича, Марказий банкнинг молиявий пирамида шаклига кираётган автокредитлашни тийиб туриш бўйича чораларини айланиб ўтмоқчи бўлаётгган банклар ва уларнинг спекулянт мижозлари энди айнан микроқарз каналини кенгайтириш йўлидан боришмоқда. "Микроқарз лимитини 100 миллион сўмгача ошириш лоббиси ҳам шу гуруҳларга тегишли. Улар қандай қилиб ёпиқ ҳукумат қарорини чиқартиришга эришишгани ва яна регулятор ташаббускорлигида лойиҳани маъқуллатиб олишмоқчилигининг ўзи жумбоқли". Маълум бўлишича, автокредитлашни портфелга нисбатан чекланган улуши чегаралари жорий қилингач, муккасидан кетган банклар 25/50/75 схемасига ўтишган. Яъни, шартли 150 млн.сўмлик автомобилнинг 25 млн.сўми қарздор бадали, 50 млн.сўми микроқарз ва қолган 75 млн.сўми автокредит сифатида расмийлаштирила бошланган. Лекин бу схема, айтайлик, корпоратив кредитлаш ёки бошқа чакана маҳсулотларни бир четга йиғиштириб, фақат автокредитлашга ўтириб қолган банкларда "сбой" беради. Микроқарз лимитининг 100 млн.сўмгача оширилиши эса шу схемани тийиб туриш қоидаларини улоқтириб ташлаган ҳолда, чексиз ишлатиш имконини яратади: Яъни, энди шартли 150 млн.сўмлик автомобилнинг 15 млн.сўми қарздор бадали, 100 млн.сўми микроқарз, 35 млн.сўмигина расман (23,33%) автокредит сифатида расмийлашади. Қарабсизки, портфелга нисбатан автокредитлашниинг 25%лик улуши ҳеч қачон бузилмайди. Бўриям тўқ, пихини ёрган такалар ҳам рози. Чўпон эса ҳайрон.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin