16K93Telegramda ochish
"Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида"ги Низомга навбатдаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Унга кўра, хусусан, Қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозитидаги (омонатидаги) маблағларини кредит (қарз) шартномаси даврининг ҳоҳлаган вақтида депозит (омонатнинг) амал қилиш муддатидан қатъи назар, мазкур кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin