Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга навбатдаги ўзгаришлар киритиш таклиф этилмоқда:
Қарз олувчи у билан боғлиқ вужудга келган ўзгаришлар ҳақида кредитор-банкни хабардор қилиши лозимлиги;
банк ўзи учун маъқул бўлган суғурта ташкилотларига ва баҳоловчиларга қўйиладиган умумий талабларни белгилашга ҳақли эканлиги;
хорижий валютада олинган кредит бўйича миллий валютадаги қарз юкининг ошиши билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган оқибатлар қарз олувчининг таваккалчилиги эканлиги кабилар шулар жумласидандир.
Лойиҳа билан 2019 йил 9 ноябрга қадар батафсил танишиш ва таклифлар билдириш мумкин. https://regulation.gov.uz/ru/document/9489