23 йил деганда ниҳоят янгиланган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонун борасида икки оғиз.
Биринчи хурсанд қиладиган ҳолат янги Қонуннинг ҳаволаки меъёрлар имкон қадар чекланган ва тўғридан тўғри амал қилувчи ҳужжат эканлиги.
Иккинчи жиҳат шуки, банк соҳаси қоида тариқасида фақат регулятор томонидан тартибга солиниши борасидаги руҳият ҳар бир моддага сингиб кирган. Катта умид бор - қонунни ҳукумат ва ҳокимият идоралари ўқиши ва уқиши керак.
Учинчи эътиборли томон - янги қонунда банк, унинг асл эгаси, кенгаши ва бошқарувига ўта жиддий талаблар акс этган. Бу яхши. Умид шуки, амалиётда бу талаблар танлама асосда ишлатилмайди (дўстларга ҳамма нарса мумкин, душманларга эса қонун қабилида).
Тўртинчидан, янги талабларга тушуниш ва кўникишга вақт керак бўлади. Ҳолис талқин ҳам заруриятга айланади.
@the_bakiroo