Халқ банкининг янги топ менежменти банк филиалларида иш вақтини 18:00гача этиб белгилагани, иш вақтидан кейин қолиб ишлашни чеклагани ҳақида айтилмоқда. Қувонарли қадам.
Албатта, биз бугун шундай кунларга етиб келдикки, шунчаки меҳнат қонунчилиги стандартларини таъминлаш ҳам олийжаноблик, фавқулодда ҳодиса сифатида қабул қилина бошланди.
Эскириб, музейга экспонат сифатида қўядиган даражага етмаган раҳбар борки, албатта бундайлар жуда кам, иш вақти эмас, меҳнат унумдорлиги муҳим экани ҳақидаги оддий ҳақиқатни тушунади. Суткасига 10, 12, 15 соатлик, ҳафтасига 7 кунлик иш режими меҳнат унумдорлигини пасайтиради. Буни учинчи синф калласи билан қолмаган одамки англайди.
@the_bakiroo