Яхши хабарлар ҳозир жуда кам, лекин бўлса, албатта улашаман.
Айтишларича, Марказий банк тизимида соат 18:00 га қадар бўлган иш режимини қоғозда эмас, амалда таъминлашга қатъий киришилган.
Бугун бошланган ҳаракат кўпчиликда ҳайрат ва баъзида тушунмовчилик уйғотган. Эртадан суткасига 15 соатлаб ишда ўтирадиганлар учун оғир бўлади, чунки 18:00дан кейин компьютер ва хоналардаги чироқларни мажбурий ўчиришга ўтилса керак, деб ҳазиллашишмоқда
Албатта, бу тўғрида буйруқ ёки қарор чиқиптими, деб сўрашингиз мумкин. Ўзингиз ўйланг, нега Меҳнат кодексида белгиланган нормаларни буйруқда ё қанақадир фармойишларда яна қайта акс эттириш ва сохта популизм билан шуғулланиш керак?
Хуллас, Ўзимиз қабул қилган қонунларга ўзимиз ўзимизни алдамай амал қилишни бошлаганимиз муборак бўлсин!