17K66Telegramda ochish
Ишламаган чекловнинг бекор бўлгани яхши, лекин мустақил суд ва профсоюз бўлмаса, бу ёмон Меҳнат кодексининг 190- моддасидан иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланмоқда. Янги нормага кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароитлари ноқулай бўлган ишларда — бир кунда икки соатдан) ошмаслиги керак. Бўлди. 120 соатлик норма Ўзбекистонда ҳеч қачон ишламаган, айниқса давлат идоралари ва ташкилотларида. Меҳнат вазирлигидан тортиб Иқтисодиёт ва молия вазирлигигача. Банклардан тортиб солиқ инспекцияларигача. Ҳокимиятлардан тортиб профсоюзларгача. Бир неча йил аввал айни шу иккиюзламачи модда баҳона меҳнат инспекцияси кеч соат олтидан кейин ходимларини ишлатаётган давлат идораларида рейдлар ўтказарди. Абсурд шу даражага етардики, раҳбари ишдан бўшатиб юбормасликлари учун ходимлар светини ўчириб, орқа эшикдан кириб ишлашга уринишарди. Ҳозир ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ, давлат хизматчилари соат кеч саккизда раҳбаридан рухсат сўраб уйга кетади, шанба куни доимгидек стандарт иш куни, якшанба куни эса раҳбаридан рухсат сўраб уйда қолади. Фақат меҳнат инспекциясининг кулгули рейдлари барҳам топган. Хўп, энди нима бўлади? Нимадир ўзгарадими? Менимча, йўқ. Қайтанга аҳвол янада оғирлашади. Чунки ишдан кейинги иш вақти учун қонунда белгиланган бир кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланишини кафолатловчи механизмлар — мустақил суд ҳам йўқ, мустақил профсоюз ҳам. Ё ходимларни ишдан ташқари ишлатиш учун дея вазирлик ва идораларга бюджетдан қўшимча пул ажратишармикан? Ахир бу шанба ва якшанбани ҳисобга олмасаям, кунига 2-3 соатдан бўлса, қўшимча 30-50% харажат дегани.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin