



Айни вақтда Бўстонлиқдаги Chimgan Resort меҳмонхонаси ҳудудида “Чегарасиз ҳамкорлик” шиори остида Great Silk Road Business Cooperation Forum – 2025 бўлиб ўтмоқда.
Бу галги форумнинг ўзагида битта мақсад бор — Марказий Осиё ва Озарбайжон бизнесини ягона иқтисодий муҳитга яқинлаштириш.
Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Озарбайжондан келган вазирликлар, савдо палаталари ва йирик компанияларнинг 300 дан ортиқ вакиллари иштирок этяпти.
2025 йил ҳолатига кўра Марказий Осиёнинг беш давлати ва Озарбайжон умумий аҳоли ҳисобида 95 миллионлик бозорни ташкил қилади.
Шу миқёсдаги бозорда бизнес бошқача ўйламаса, товар айланмаси ҳам ўсмайди — рақобат ва кооперациясиз ривож йўқ.
Ҳукумат томонидан ҳудудларда яратилаётган бундай масканлар — катта имконият. Бу каби объектларда чет эл бизнесини ҳам бемалол қабул қилиб, улар билан ҳамкорлик масалаларини гаплашиш мумкин.
Шу жиҳатдан, Бўстонлиқдаги форум — бу оддий тадбир эмас. У Марказий Осиёнинг умумий иқтисодий макон сифатида шаклланишига ёрдам берувчи навбатдаги амалий қадам.