

Ўзбек бизнеси Мўғулистонни ҳам забт этадими?
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги 150 нафардан ортиқ тадбиркордан иборат делегация Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтадиган икки мамлакат ўртасидаги бизнес-форумда иштирок этиш учун йўлга чиққан.
Айтишларича, ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар, экспорт-импорт операциялари, саноат кооперацияси ва инвестициявий лойиҳалар юзасидан музокаралар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Бу Ўзбекистон тадбиркорлари учун янги бозорларга чиқиш имкониятларини яратиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ташқи савдо айланмасини оширишга ёрдам беради..
“Лолазор”нинг Япониядаги сонида ҳам Ўзбекистон халқаро бозорларга ҳам кириб бораётгани, масалан, бу Афғонистонда жуда яққол кўзга ташланаётгани, ҳақида сўз кетганди. Биз эгаллайдиган бозорлар сони ҳали яна кўпайиши керак, деб гаплашгандик. Энди шу рўйхатни Мўғулистон давом эттираётганга ўхшайди.
Охирги йилларда ўзи давлат томонидан кўрилган тизимли чора-тадбирлар натижасида тадбиркорлар учун ташқи бозорларга кенг йўл очилди. Бугун ўзбек бизнеси географияси тобора кенгайиб, тадбиркорлар қадами етмаган мамлакат деярли қолмаяпти ҳам. Бу жуда яхши ўзгариш.