22K51Telegramda ochish
Ўзбек тадбиркорлари ишғол қилиш эмас, савдо қилиш кераклигини кўрсатмоқда 24 июнь куни Ўзбекистон тадбиркорлар делегацияси Мўғулистонга расмий ташриф доирасида Улан-Батор яқинидаги Чингизхон ҳайкалига борди. Бу дунёдаги энг йирик ҳайкаллардан бири ҳисобланади ва мамлакатнинг миллий рамзи сифатида танилган. Тадбиркорлар ҳайкал атрофидаги музей ва кўргазмаларни кўздан кечириб, Мўғулистон тарихи, маданияти ва давлатчилик анъаналари ҳақида кўпроқ маълумот олди. Бу ташриф икки халқ ўртасидаги маданий яқинликни ҳис этишга ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ўзаро муносабатларни фақат иқтисодий эмас, балки маънавий жиҳатдан ҳам бойитишга интилиш — ташрифнинг энг асосий жиҳатларидан бири бўлган. Энг асосийси, ўзбек бизнеси ўзининг фаол ҳаракатлари билан 21-асрда энди улуғ Чингизхон давридагидек ишғол қилиш эмас, савдо қилиш манфаатли эканини намоён этмоқда. Фақат ўзаро эркин савдо бизни, халқларимизни яқинлаштиради, бойитади ва фаровон қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin