26K82Telegramda ochish
Мўғулистондан кўп нарса ўрганса бўлади Бу кўп айтилаётган гўшт импорти ва авиақатновларни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги ва транспортдаги ҳамкорликкина эмас. Мўғулистон тоталитар режим қулагач, очиқ ва эркин сайловлар асосида, доимий ва даврий алмашинадиган ҳукуматларга эга, айни пайтда сиёсий барқарор тизим ярата олган собиқ коммунистик мамлакат. Шарқий Европадаги собиқ советларга қарам барча давлатлар демократия қура олишган бўлса, Осиёда бунга эриша олган фақат Мўғулистон. Мўғулистоннинг йирик бозорлардан узоқлиги очиқ ва рақобатли бозор иқтисодиётини қуришга ҳалақит қилмаган. Мўғул қариндошлар уларда бозорларни очишдан ва глобал дунёга интеграцияланишдан бўлак альтернатива йўқлигини 30 йил аввал тушунишган (1997 йилдан ЖСТ аъзоси). Муғулистон шимол ва жанубдаги икки катта давлат қуршовида давлатчилик, мустақиллик ва миллий ўзликни бой бермай, энг оптимал мувозанатни сақлаб келмоқда. Бундай икки ўт орасидаги тақдирга ўхшаш мамлакатлар ўрталиқ ва масофани сақлай олмай, кўраяпсиз, қандай мураккаб чиғириқ ва чақириқларга рўпара бўлишмоқда. Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурелсух мўғул тадбиркорларига бош бўлиб, Ўзбекистонга келгани ҳақида твит қолдирган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin