Мўғулистондан гўшт импорт қилиниши мумкин
Мўғулистон билан ўзаро товар айирбошлашни кенгайтириш учун чартер рейслар йўлга қўйилиши мумкин. Шунингдек, томонлар Мўғулистондан Ўзбекистонга гўшт етказиб бериш масаласини ҳам муҳокама этишган.
Мўғулистон дунёдаги энг йирик гўшт ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан бири. Айниқса қўй ва эчки етиштиришда мамлакат катта муваффақияттларга эришган, охирги 30 йилда Мўғулистонда қўй-эчкилар сони 3,5 баробарга ошиб, 100 миллионгача етган (ҳар йили 35-40 миллионгача қўй-эчки сўйилади).
Мўғулистон билан гўшт етказиш масаласида ҳамкорликка уриниш биринчиси эмас. 3 йил аввал ҳам Мўғулистондан гўшт олиб келиш кун тартибига чиқарилган, лекин ўшанда Мўғулистондан гўшт олиб келиш имтиёзли ҳуқуқини фақат 3та корхонага топшириш режалаштирилган эди. Умид шуки, энди бу ҳуқуқни чўнтак корчалонлар яна ўзлариники қилиб олишмайди.
- https://www.agro.uz/11-0178/agro.uz
- https://kun.uz/67893991kun.uz