Қўй гўшти арзонлашадими?
Давлат раҳбари Мўғулистонга ташриф якунлари бўйича муҳим ҳужжатга имзо чеккан.
Қарорга кўра, хусусан Мўғулистондан Ўзбекистонга 100 минг бош майда шохли молларни олиб келиш ва уларни маҳаллий шароитда наслчилик-селекция ишлари ёрдамида кўпайтириш орқали уларнинг сонини 2029 йил якунига қадар 1 млн бошга етказиш вазифаси қўйилмоқда.
Шу мақсадларга эришиш учун, 2025 йил 1 августдан 2027 йил 31 декабрга қадар Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда тадбиркорлик субъектларига ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда Мўғулистондан майда шохли молларни Ўзбекистонга импорт қилишда чорвачилик йўналишида жалб қилинган халқаро молия институтларининг кредит маблағларини тадбиркорлик субъектларига йиллик 10 фоиз ставкада (шундан 3 фоиз банк маржаси) 5 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан ажратиш кўзда тутилган.
- https://president.uz/uz/lists/view/8317president.uz