Қирғизистонда гўшт нархи ошмоқда, бунга Ўзбекистон сабабчи кўрилмоқда
Қирғизистон Антимонополия агентлиги маълумотига кўра, мамлакатда гўшт нархи ошиб кетишининг асосий сабаби Ўзбекистонга йирик шохли қорамол экспортининг шиддат билан ўсишидир.
Агентликка кўра, Қозоғистон Ўзбекистонга тирик қорамол экспортини чеклагач, ўзбекистонликлар Қирғизистондан мол ташишни бошлаган.
Лекин мамлакат расмий статистикасида Ўзбекистонга тирик қорамол экспорти ҳажми гарчи шиддат ила ўсаётган бўлса-да, унча катта эмас.
Қирғиз статистикасига кўра, 2019 йилда Ўзбекистонга жами 588 минг долларлик қорамол экспорт қилинган бўлса, 2020 йилнинг 8 ойида 4 066 минг долларлик қорамол жўнатилган.
Бошқача айтганда, Қирғизистондан Ўзбекистонга қорамол расмий каналлар орқали эмас, норасмий йўллар билан жўнатилаётган бўлиши мумкин.
Ўзбекистон 2019 йилда жами 123 млн.долларлик қорамол импорт қилган, 2020 йилнинг 9 ойи статистикасида эса қорамол импорти алоҳида модда сифатида умуман кўрсатилмаган. (Импорт ва экспорт тўғрисидаги эълон қилинаётган статистик маълумотлар борган сари умумийлашиб бормоқда, товарлар ва мамлакатлар қирқимида таҳлилга имкон берувчи батафсиллик умуман йўқ)
Агар Қирғизистон худди Қозоғистон сингари қорамол экспортига чеклов қўйгудек бўлса, Ўзбекистонда гўшт нархига босим яна ошади.
@the_bakiroo