16K169Telegramda ochish
Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг аудиосини рус, инглиз ёки француз тилларига таржима қилинг, уни танимайдиган нормал дунё вакилига эшиттиринг ва ундан сўранг: бу ким? Эҳтимолки, ўнта респондентдан ўнтаси аудиодаги ғариб лексикондан келиб чиқиб, бу зўравон бандит ёки кўча безориси, деб хулоса беради. 7 йиллик ҳокими мутлақ мамлакат раҳбарини алдашга уринсаям ярашаверади, ҳукумат аъзосини ҳақоратласаям бўлаверади, ноқонуний равишда бир неча йиллик шприц ва қўлқоплар сотиб олишга давлат маблағларини ишлаттирсаям бўлаверади, карантин вақтида бир неча минг долларга Муниса Ризаевани таклиф этиб базми-жамшид ўтказиш ҳам унга мумкин. Рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Футболчиларга қопда пул тарқатиш ҳам, журналистларга пул улашиш ҳам мумкин. Унинг атрофидагилар ўн минглаб, юз минглаб доллар пора билан қўлга тушаверади, лекин унга жин ҳам урмайди. Бу фақат оммага ошкор бўлганларидан хулосалар холос, ким билади, ҳали қанча ошкор бўлмай қолган ёки вақтини кутаётган аудио ва видеоларни эшитамиз, кўрамиз? Чунки у, ҳа, айнан Шуҳрат Абдураҳмонов янги Ўзбекистон фасади эмас, орқа ҳовлисининг яққол тимсоли. Қонунсизлик, феодал муносабатлар ва тийилмаган ҳокимият анқиб туради ундан. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin