21K138Telegramda ochish
Сенатнинг ялпи йиғилишида Ўзбекистондаги энг машҳур Шуҳратлар — Шуҳрат Ғаниев ва Шуҳрат Абдураҳмоновлар ҳисобот топширар экан Сенатнинг 28 апрель кунга чақирилган ялпи йиғилиши ҳар қачонгидан қизиқроқ бўлиши мумкин. Чунки унда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳисоботлари эшитилади. Шуҳрат Ғаниев фермер хўжаликлари фаолияти кафолатларини таъминлаш бўйича ахборот бериши айтилган. Қишлоқ хўжалигида ойболта сиёсатининг давомчиси Шуҳрат Ғаниев фермерларнинг кафолатлари ҳақида гапирса жуда қизиқ бўлса керак, шундай эмасми? Ғаниев жаноблари Президент фармони ва Ҳукумат қарорларини четга сурвориб, кластер ва фермерларнинг ҳуқуқлари оёқости қилинаётгани, ёпиқ протоколлар билан очофат ҳокимларнинг рейдерлигига йўл очаётгани ҳақида гапирармикан? Иккинчи машҳур Шуҳрат, буниси Абдураҳмоновнинг чиқиши янаям ўзгача бўлади. Чунки Абдураҳмонов ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш ҳақида гапириши керак. Маҳаллий бюджетдан Пахтаободдаги яккатаъминотчига пул йўналтириш ва вақтида қайтармаслик, бозорда 30 минг сўмлик қизилтовуқларнинг қашшоқларга 100 мингдан мажбурий пулланиши, камбағаллар сонини янада оширишга хизмат қилаётган имтиёзли кредитлаш бўйича "Андижон тажрибаси" ҳақида янги изоҳлар эшитамиз, дея умид қиламиз. Айтгандай, Сенат йиғилиши жонли эфирда узатилишини кутамиз. Камилов воқеасидан кейин Парламентнинг қуйи палатасида жонли эфир тўхтаб қолганди. Умид шуки, Сенатда бундай бўлмайди, Танзила опа йўл қўймайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin