Шуҳрат Ғаниев ва Шуҳрат Абдураҳмонов ҳисобот бериши лозим бўлган Сенат ялпи мажлиси жонли эфирга узатилмаяпти
Сенатнинг бугунги ялпи мажлисида бошқа масалалар қатори Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ва Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳисоботлари эшитилиши кўзда тутилган эди.
Лекин Танзила Нарбаева Сенат раиси бўлгандан буён бугун биринчи марта ялпи мажлислар жонли эфири амалга оширилиши тўхтатилди.
Айтиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати мажлислари жонли эфирда узатилиши - бу Президент фармони талаби ҳам. Бундан буёғига Қонунлар, қарорлар ва фармонларнинг очиқчасига бузилишига секин-аста ўзимизни кўниктириб боришимизга тўғри келадиганга ўхшайди.
Камиловнин ўша машҳур тарихий чиқишидан кейин аввал Парламентнинг қуйи палатасида, мана энди Сенатда ҳам жонли эфирлар тақа-тақ тўхтади.
- https://t.me/the_bakiroo/4709@the_bakiroo
- https://t.me/davletovuz/15031@davletovuz
- https://lex.uz/docs/5459107lex.uz